2025 ЙИЛ – “НАСОСЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙИЛИ”
2024-12-27 11:25:00 / Янгиликлар
Охирги йилларда 1 млрд. доллар ҳисобига Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг каби йирик насос станциялари модернизация қилинди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида электр энергиясининг йиллик сарфини 1,5 млрд. кВт. соатга камайтиришга эришилди. Яъни, 2017 йилда электр энергияси сарфи 8,3 млрд. кВт. соатни ташкил этган бўлса, 2023 йилда 6,8 млрд кВт. соатга тушди.
2024 йилда 156 та насос, 154 та электродвигател янгиланди. 2 388 та ёруғликдиод лампа, 109 та қуёш батареялари ва сув иситиш қурилмалари, 85 та частота ўзгартирувчи қурилма, 102 та конденсатор қурилмаси ўрнатилди.
2024 йилда 7,1 млрд. кВт. соат электр энергияси ажратилган бўлиб, лимитга нисбатан 350 млн кВт/соат электр энергияси иқтисод қилинди.
2025 йилда 156 та насос, 149 та электродвигател янгиланади. 997 та ёруғликдиод лампа, 90 та қуёш батареялари ва сув иситиш қурилмалари, 118 та частота ўзгартирувчи қурилма, 64 та конденсатор қурилмаси ўрнатилади.
Йил якунигача 100 млн. кВт/соат электр энергиясини иқтисод қилиш кўзда тутилган.
Ахборот хизмати