СУВ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМИ БРОНЗА МЕДАЛИ СОВРИНДОРИ
2024-12-26 15:30:00 / Янгиликлар
Кеча “Вазир ва ёшлар” очиқ мулоқотида Жиззах вилояти Сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси ғазначиси Азамат Мустофоқулов сўзга чиққан эди.
У 34 ёшда. Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган пара-пауэрлифтинг бўйича Марказий Осиё давлатлари очиқ чемпионати мақомини олган Ўзбекистон Кубоги баҳсларида қатнашди.
Азамат 72 кг вазнлилар ўртасида 110 кг тошни кўтариб, бронза медалига сазовор бўлди.
Кечаги мулоқотда Азамат ушбу спорт тури билан шуғулланаётганига 2 ой бўлганини, келгусида олтин медални қўлга киритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигини айтди.
Азаматга ютуқлар ва спортда катта натижаларга эришишини тилаб қоламиз.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати