БАРҚАРОР СУВ РЕСУРСЛАРИ: ИННОВАЦИЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР
2024-11-18 17:55:00 / Янгиликлар
Унда Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Т.Бутунбаев сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан республикамиз сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қўшни республикалар билан муносабатлар яхшиланиб, трансчегаравий дарёлар сувларидан фойдаланиш самарадорлиги ортаётгани, каналларни бетонлаш, сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонлар қамровини кенгайтириш, соҳани рақамлаштириш йўналишидаги ишлар тўғрисида маълумот берди.
Тадбирда Халқаро сув ресурслари институти минтақавий директори Барбара Януш Павлетта, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Серик Бекмаганбетов, Марказий Осиё Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази директори Динара Зиганшина ва Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси GEF агентлиги раҳбари В.Соколов, Қирғиз Республикаси Сув ресурслари хизмати директори ўринбосари Улукбек Байалиев ва бошқалар сўзга чиқди.
Ахборот хизмати