audio

    12+
    БУХОРОДАГИ СУВЧИЛАР МАКТАБИДА НАВБАТДАГИ МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

    Сув хўжалиги соҳасида сув ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш, сув ўлчаш ишларини такомиллаштириш, истеъмолчиларга сув ресурсларини талабномалар асосида етказиб беришни ташкил қилиш ўта муҳим масалалардан бири саналади. Шу мақсадда жорий йилнинг 27–28 июнь кунлари Бухоро табиий ресурсларини бошқариш институтида ташкил этилган “Сувчилар мактаби”да вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотларида фаолият олиб бораётган гидрометрлар учун навбатдаги ўқув-амалий машғулотлари ташкил этилди.

    Тадбирнинг биринчи кунида “Аму-Қоракўл”, “Шохруд-Дўстлик” ирригация тизими бошқармалари, Аму-Бухоро ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция, Олот, Қоракўл, Жондор, Когон, Қоровулбозор туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ва иккинчи кунида “Хархур-Дуоба”, “Тошрабод-Жилвон” ирригация тизими бошқармалари, Аму-Бухоро ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Бухоро, Ромитан, Пешку, Шофиркон ҳамда Ғиждувон “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари бош гидрометр ва гидрометрлари ўз билим ва малакаларини оширдилар.

    Шунингдек, амалий ўқув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 майдаги “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги фармоннинг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида сув хўжалиги тизими ташкилотлари ходимлари олдида турган муҳим вазифалар, хусусан, “Сув – текин эмас” ғоясини сув истеъмолчилари ўртасида тарғиб-ташвиқ этиш юзасидан батафсил маълумот берилди.

     

    Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати

    • view_icon 21