Сўхда бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
2025-09-06 15:05:00 / Янгиликлар

Сўх туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноат соҳасини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича ишлар изчил давом этмоқда. Девайрон маҳалласида “Сўх бунёдкор Жавоҳир” МЧЖ томонидан бетон маҳсулотлари ҳамда латок, ҳандақ, темир бетон каби турли конструкциялар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида замонавий ускуналар ўрнатилиб, 5 турдаги техника — хово, кран ва погрузка каби воситалар олиб келинди. Айни пайтда корхонада синов жараёнлари бошланди. Янги ишлаб чиқариш майдони туманда саноат салоҳиятини ошириш, аҳоли учун иш ўринлари яратиш ва маҳаллий маҳсулотлар ҳажмини кўпайтиришга хизмат қилади. Шу каби лойиҳалар келгусида Сўх иқтисодиётининг янада юксалишига замин яратади. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




