Сўх тумани ҳокимининг шахсий қабули
2025-09-04 18:15:00 / Янгиликлар

Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туманидаги Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилди.
Қабулда ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида аҳолининг уй-жой, тадбиркорлик, субсидия, иш ўринлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва ижтимоий соҳаларга оид мурожаатлари тингланди.
Айрим масалалар юзасидан жойида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича эса мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









