Сўх туманида ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида янги бозор ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда
2025-09-02 05:25:00 / Янгиликлар

Сўх туманида ички туризмни ривожлантириш ва аҳоли учун замонавий савдо ҳамда хизмат кўрсатиш шароитларини яратиш мақсадида “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги бозор ҳамда қатор инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Лойиҳа ҳақида маълумот
•Манзили: Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини
•Лойиҳанинг дастлабки қиймати: 2 миллиард 830 миллион сўм
•Амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари сони: 5 та
oТрансформатор ўрнатиш
oЙўлларни асфальтлаш
oТармоқ тортиш ишлари
Асосий ишлар
•Маҳалла марказидан бозоргача янги йўл ўтказиш
•Йўл бўйини ободонлаштириш
•Марказдан бозоргача бепул маршрутларни йўлга қўйиш
Эришиладиган натижалар
•Аукционга чиқариладиган объектлар (лотлар): 35 та
•Ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари: 35 та
•Яратиладиган янги иш ўринлари: 200 та
•Лойиҳада қурилиш ишларини якунлаш муддати: 2025 йил
Айни кунги ҳолат
Ҳозирги кунда ҳудудда қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Янги бозор ва унга ёндош инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилгандан сўнг, маҳаллий аҳоли ҳамда туристлар учун янада қулай имкониятлар яратилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

