СЎХДА ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИК ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-11-17 16:35:00 / Янгиликлар

Бугун Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев “Наманган Агростар” МЧЖ масъуллари билан учрашиб, Қайроқ массивида амалга оширилаётган интенсив олхўри боғларини барпо этиш лойиҳасининг бугунги ҳолати ва келгусидаги вазифаларни муҳокама қилди.
Мулоқотда 100 гектар ер майдонини босқичма-босқич ўзлаштириш, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш, ниҳолларни парваришлаш, экспортбоп маҳсулот етиштириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Туман ҳокими лойиҳани белгиланган режа асосида сифатли амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




