ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ - ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
2026-11-17 16:25:00 / Янгиликлар

Бугун Сўх тумани ҳокимлигида оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва маҳаллаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқотда тумандаги оилавий ажримлар ҳолати, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди.
Қайд этилганидек, жорий йилда туманда 76 та оилавий ажрим кузатилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 тага кўпдир.
Муҳокамалар давомида низоли оилалар билан манзилли ишлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда ажримларга олиб келувчи омилларни барвақт бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Асосий мақсад - оилавий муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, уларга амалий ечим топиш, фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлашдир.
Зеро, мустаҳкам оила - барқарор жамият пойдеворидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









