ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИДА СЕЛ ЙЎЛИ ҚУРИЛИШИ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИДА
2026-11-17 16:15:00 / Янгиликлар

Сўх туманининг Гулистон маҳалласида сел оқимларидан муҳофазаланишга қаратилган қурилиш ишлари жамоатчилик назорати остида олиб борилмоқда.
Бугун маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси ҳудудда амалга оширилаётган сел йўли қурилишини жойига чиқиб ўрганди.
Ўрганиш давомида қурилиш жараёнлари, бажарилаётган ишларнинг сифати ва белгиланган талабларга риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур иншоотнинг сифатли ва белгиланган талаблар асосида барпо этилиши аҳоли хонадонлари, йўллар ҳамда инфратузилма объектларини сел оқимларининг салбий таъсиридан муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Қурилиш ишлари устидан жамоатчилик назорати давом эттирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




