СЎХДА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
2026-11-17 16:10:00 / Янгиликлар

Сўх тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан 26-сонли умумтаълим мактабида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик тадбир ва амалий машғулот ўтказилди.
Тадбир давомида навбатчиликда бўлган масъул ходимга ёнғинларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, таълим муассасасининг иситиш тизимлари техник ҳолати ва созлиги кўздан кечирилди.
Мазкур профилактик тадбирлар таълим муассасаларида хавфсиз муҳитни таъминлаш, ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ўқувчи ва педагогларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







