«СЎХ МОДЕЛИ: ТИББИЁТДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР»
2026-11-17 16:05:00 / Янгиликлар

СЎХДА 85 МИНГДАН ОРТИҚ АҲОЛИ ЯГОНА РАҚАМЛИ ТИББИЙ РЎЙХАТГА КИРИТИЛДИ
«Сўх модели» доирасида аҳоли саломатлигига оид маълумотларни ягона рақамли тизимда жамлаш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди.
Тақдимот маълумотларига кўра, 85 129 нафар фуқаро рақамли тиббий регистрга киритилган.
Улар орасида 30 144 нафар бола ва 8 113 нафар 60 ёшдан ошган фуқаро мавжуд.
Шунингдек, электрон тизимда 50 885 та касалликка оид МКБ-10 ёзувлари қайд этилган.
Мазкур маълумотлар аҳолининг ёш таркиби, мавжуд касалликлари ва тиббий кузатувга бўлган эҳтиёжини тизимли таҳлил қилиш имконини беради.
Ягона рақамли регистр келгусида ҳар бир фуқаронинг саломатлигини мунтазам кузатиш ва профилактик тиббий хизматларни манзилли ташкил этиш учун муҳим ахборот базаси бўлиб хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
