ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ - ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2026-11-17 16:05:00 / Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли соҳа масъуллари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатлари, мавжуд муаммолари ҳамда таклифлари ўрганилди.
Мулоқот давомида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, уй-жой, ер, коммунал хизматлар ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиш, қонуний ечим топиш ва фуқароларни қийнаётган масалаларни ҳал этишда масъулият билан ёндашиш муҳимлигини таъкидлади.
Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига вазифалар белгиланиб, ижросини назоратга олиш масалаларига эътибор қаратилди.
Зеро, фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш ва муаммоларига амалий ечим топиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг устувор вазифаларидан биридир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









