«СЎХ МОДЕЛИ: ТИББИЁТДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР»
2026-11-17 15:05:00 / Янгиликлар

СЎХНИНГ ГЕОГРАФИК ХУСУСИЯТИ ТИББИЁТДА АЛОҲИДА ЁНДАШУВНИ ТАЛАБ ЭТАДИ
Сўх туманида тиббий хизматларни ташкил этишда аҳоли сонига асосланган умумий штат меъёрлари ҳар доим ҳам ҳудуднинг ҳақиқий эҳтиёжини тўлиқ акс эттирмайди.
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти мутахассислари томонидан ўтказилган таҳлилларда туманнинг анклав ва тоғли ҳудуд экани, транспорт қатновларининг мураккаблиги ҳамда сурункали касалликлар билан боғлиқ эҳтиёжлар инобатга олинган.
Хусусан, эндокринолог, невролог ва уролог мутахассисликлари бўйича қўшимча штат бирликлари ажратиш зарурати асосланган.
Тақдимотда Сўхнинг ўзига хос шароитидан келиб чиқиб, тиббиёт муассасаларини мутахассислар билан таъминлашга алоҳида ёндашиш таклиф этилмоқда.
Бу аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда ҳудудий тенгликни таъминлаш йўлидаги муҳим масалалардан биридир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
