СЎХ ТУРИЗМИ: ИНВЕСТОРЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТ!
2026-11-17 14:30:00 / Янгиликлар

Сўхнинг туристик салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида яна бир амалий қадам!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ–258-сон қарори асосида Сўх туманида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ва инвестицияларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур йўналишда туманнинг Ровон маҳалласи ҳудудидаги ер участкаси электрон онлайн-аукцион савдосига қўйилди.
Аукцион маълумотлари:
🔹 Лот рақами: 26942339
🔹 Бошланғич нархи: 78 934 102 сўм
🔹 Кафолат пули: 7 893 410,20 сўм
🔹 Аризалар қабули: 2026 йил 1 декабрь, соат 09:00 гача
🔹 Аукцион бошланиши: 2026 йил 1 декабрь, соат 10:00
🔹 Савдо тартиби: нархни ошириб бориш
ПҚ–258-сон қарор доирасида Сўх туманида туристик хизматлар кўламини кенгайтириш, замонавий инфратузилма барпо этиш ва ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсад қилинган.
Бу эса тадбиркорлар учун янги лойиҳаларни амалга ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш имкониятларини кенгайтиради.
Сўхнинг туристик келажагига сармоя киритиш истагидаги тадбиркорлар ва инвесторларни электрон аукцион савдосида иштирок этишга таклиф этамиз!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

