🛡 СЎХДА «ХАВФСИЗ ВА СОҒЛОМ ЮРТ» ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-11-16 14:45:00 / Янгиликлар

Сўх туманида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирлари доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан маҳаллалар, савдо шохобчалари ва аҳоли гавжум ҳудудларда фуқаролар билан мулоқотлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида хонадонлар ва тадбиркорлик объектларини техник қўриқлашга топшириш, сигнализация ҳамда видеокузатув тизимларидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, фуқароларнинг хавфсизликка оид мурожаат ва таклифлари ўрганилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


