СЎХДА 34,5 МИЛЛИАРД СЎМЛИК «ЁШЛАР МАСКАНИ» БАРПО ЭТИШ ЛОЙИҲАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
2026-11-14 14:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Сўх туманига ташрифи давомида тумандаги туризм масканида ёшлар учун барпо этилиши режалаштирилган, умумий қиймати 34 миллиард 560 миллион сўм бўлган «Ёшлар маскани» лойиҳаси билан танишди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ–258-сон қарори доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Қарорга мувофиқ, 2027 йил 1 сентябрга қадар ёшларни хорижий тиллар, аниқ фанлар ва касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини, IT маркази, замонавий кутубхона ва бошқа йўналишларни ўзида мужассам этган «Ёшлар маркази» мажмуасини барпо этиш назарда тутилган.
Лойиҳани республика бюджети ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш белгиланган.
Тақдимот давомида агентлик директорига лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, келгусида яратиладиган шароитлар ҳамда уни амалга ошириш режалари юзасидан
батафсил маълумот берилди.
Мазкур мажмуа келгусида сўхлик ёшларнинг замонавий билим ва касбларни эгаллаши, хорижий тиллар ва ахборот технологияларини ўрганиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






