СЎХ ТУМАНИДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ВА ТАКЛИФЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-11-14 14:20:00 / Янгиликлар

Сўх тумани ҳокимлигида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирокида ёшлар билан учрашув ҳамда матбуот анжумани ўтказилди.
Учрашувда тумандаги ёшларнинг мурожаатлари, мавжуд муаммолари, таклиф ва ташаббуслари кўриб чиқилди. Жумладан, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда спорт инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, учрашув доирасида фаол ва ташаббускор ёшларни рағбатлантириш мақсадида уларга эсдалик совғалари топширилди.






