ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ СЎХДАГИ ЎҚУВ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
2026-11-14 09:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Сўх туманида фаолият юритаётган «Camelot Universe» ўқув марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида марказда ёшлар учун яратилган таълим шароитлари, ўқув жараёнлари ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган фаолият билан яқиндан танишди.
Шунингдек, марказ масъуллари билан таълим сифатини ошириш, ёшларнинг замонавий касб ва хорижий тилларни эгаллаши учун имкониятларни кенгайтириш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



