СЎХДА ТИКУВЧИЛИК САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА ЯНГИ ҲАМКОРЛИК
2026-11-12 15:35:00 / Янгиликлар

Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Фарғона шаҳрида кийим-кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган «NARIMTEKST» корхонаси раҳбари Жамшид Алишерович Тиллабоев билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Сўх туманида тикувчилик ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, инвестиция жалб қилиш ҳамда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар учун қўшимча иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими тадбиркорга Сўхнинг мавжуд имкониятлари, меҳнат ресурслари ва соҳани ривожлантириш истиқболларини аниқ мисоллар асосида тушунтириб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик юзасидан таклифлар билдирди.
Учрашувда Сўх туманида тикувчилик соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур ташаббус туманда саноат салоҳиятини ошириш, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иқтисодий имкониятлар яратишга қаратилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






