СЎХДА 1,5 ТРИЛЛИОН СЎМЛИК ЙИРИК ТУРИЗМ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
2026-11-12 11:20:00 / Янгиликлар

450 та янги иш ўрни, 35 та янги тадбиркорлик субъекти ва замонавий туризм инфратузилмаси!
Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ, 2026–2028 йилларда Ровон, Сариканда ва Шарқобод маҳаллалари ҳудудида «Бирлик» туризм масканини ташкил этиш режалаштирилган.
Мазкур йирик лойиҳа доирасида ҳудуд замонавий савдо, сервис, умумий овқатланиш, ҳунармандчилик ва туризм хизматлари ривожланган обод масканга айлантирилади.
Лойиҳадан кутилаётган натижалар:
✅ 450 та янги иш ўрни яратилади;
✅ 35 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилади;
✅ 50 та тадбиркорлик субъекти фаолияти кенгайтирилади;
✅ Зиёрат туристлари сони 5 минг нафардан 12 минг нафарга етказилади.
💰 Лойиҳани амалга ошириш учун 1,5 триллион сўм, жумладан, ташаббускор тадбиркорлар ҳисобидан 800 миллиард сўм ва республика бюджетидан 700 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши назарда тутилмоқда.
Энг муҳими, «Бирлик» туризм маскани Сўхнинг туристик салоҳиятини рўёбга чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кенгайтириш ва туман иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
