СЎХДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-11-10 10:30:00 / Янгиликлар

Сўх туманида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирлари доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Туман ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан маҳаллалар, савдо шохобчалари ва аҳоли гавжум ҳудудларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Мулоқотлар давомида аҳолига хонадонлар ва тадбиркорлик объектлари хавфсизлигини таъминлаш, сигнализация ҳамда видеокузатув тизимларидан фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
Мақсад - жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли осойишталиги ва мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

