СЎХНИНГ ФАХРИ: ҲАМЮРТИМИЗНИНГ ЯНА БИР ИЛМИЙ ЮТУҒИ!
2026-11-12 08:55:00 / Янгиликлар

Сўх тумани ички ишлар органларида фаолият юритаётган ҳамюртимиз Шодмонова Шаҳноза Дадахўжаевна Фарғона давлат университетида ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Масъулиятли хизмат фаолиятини илм-фан билан уйғун олиб бораётган ҳамюртимизнинг ушбу ютуғи барчамиз учун фахр, илмга интилаётган ёшларимиз учун эса муносиб ибратдир.
Ҳурматли Шаҳноза Дадахўжаевна!
Сизни ушбу юксак илмий ютуғингиз билан бутун Сўх аҳли номидан самимий табриклаймиз!
Илм-фан ва шарафли хизмат йўлидаги зафарларингиз бардавом бўлсин!
Сизнинг ютуғингиз - Сўхнинг фахри!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
