НАВОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-11-12 08:40:00 / Янгиликлар

Сўх туманида аҳолини барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш борасида амалий ишлар изчил олиб борилмоқда.
Айни кунларда туман электр таъминоти корхонаси томонидан ПҚ–49-сонли қарор ижроси доирасида Навобод маҳалласида янги ўрнатилган темир-бетон таянчларга замонавий СИП кабеллари тортилиб, аҳоли хонадонларини электр тармоғига улаш ишлари бажарилмоқда.
Дастурга мувофиқ, маҳаллада жами 9,7 километр электр тармоғини реконструкция қилиш режалаштирилган.
Мақсад - электр таъминотидаги узилишларни камайтириш, тармоқлар ишончлилигини ошириш ва аҳоли учун янада қулай шароитлар яратиш.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






