Сўхда 220 та янги иш ўрни яратишга қаратилган лойиҳалар режалаштирилмоқда
2026-11-07 20:05:00 / Янгиликлар

Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” доирасида саноат корхоналари фаолиятини кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Девайрон маҳалласидаги “AVILON SO‘X” МЧЖ фаолиятини қайта тиклаш орқали 2,7 млрд сўм инвестиция ўзлаштириш, 120 та иш ўрни яратиш ҳамда 200 минг долларлик экспортни амалга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, “SO‘X SHAFRAN” корхонаси томонидан заъфарон етиштириш ва қадоқлашни кенгайтириш мақсадида кооперация ташкил этилиб, 5,5 млрд сўм инвестиция жалб қилиш, 100 та иш ўрни яратиш ва 200 минг долларлик экспортга эришиш кўзда тутилмоқда.
Ушбу икки лойиҳа натижасида жами 8,2 млрд сўм инвестиция ўзлаштириш, 220 та янги иш ўрни яратиш ва 400 минг долларлик экспортни амалга ошириш мақсад қилинган.
Мазкур ташаббуслар туман иқтисодиётини мустаҳкамлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
