Сўхдан Россияга мева маҳсулотларининг илк партияси экспорт қилинди
2026-11-07 20:00:00 / Янгиликлар

Сўх туманида етиштирилган мева маҳсулотларининг дастлабки партияси Россия Федерациясига экспорт қилинди.
Экспорт жараёни Сўх тумани Чумоқча маҳалласида фаолият юритаётган «DORO DUNYO EKSPORT» МЧЖ томонидан амалга оширилди.
Маҳсулотлар қаторида анор ва узум бўлиб, улар Россия Федерациясининг Уфа шаҳридаги «БАШФРУКТ» МЧЖга етказиб бериш учун жўнатилди.
Мазкур экспорт маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




