Сўхда хотин-қизлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда
2026-11-07 19:45:00 / Янгиликлар

Сўх тумани маданият марказида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва оилавий даромадларни оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Бурҳон Қулдашев, туман ҳокими ўринбосари Мадинахон Сафарова иштирок этди.
Тадбир давомида хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида тадбиркорлар Дилфуза Шамсиева ва Шаҳноза Нишоновага 12 дона тикув машинаси ҳамда 2 дона электр нон пишириш печи тақдим этилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ваучер ва сертификатлар ҳам топширилди.
Мазкур ташаббус хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилавий даромад манбаларини кенгайтириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









