Сўх туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди
2026-11-07 12:10:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг 2026 йил 6 ноябрдаги қарори билан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Унга кўра, 2026 йил якунига қадар 514 нафар фуқарони доимий ишга жойлаштириш, 1787 нафар аҳолининг даромадини ошириш ҳамда жами 2,3 минг нафар аҳолининг бандлиги ва даромад манбаларини яхшилаш режалаштирилган.
Шунингдек, 2301 нафар ишсиз ва даромади паст аҳоли бўйича манзилли рўйхат шакллантирилиб, ҳар бир фуқаро учун индивидуал режа ишлаб чиқилади.
Асосий мақсад - Сўх туманини “камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантириш.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
