СЎХДА КЕНГ КЎЛАМЛИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ: ПҚ-258-СОНЛИ ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА
2026-11-05 10:20:00 / Янгиликлар

Ичимлик суви таъминоти. Туманнинг 15 та ҳудудида сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган. Чашма–Зангат йўналишида 3,5 километрлик сув тармоғи тўлиқ қурилиб, хонадонларга улаш ишлари якунланган. Чумоқча ва Сарибозорча маҳаллаларида ишлар 90 фоизга етган. Бошқа маҳаллаларда ҳам қурилиш ишлари турли босқичларда давом этмоқда.
Электр таъминоти. 10 та маҳалладаги 20 та объектда электр тармоқларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Режадаги 1 337 та темир-бетон таянчнинг барчаси ўрнатилди. Шунингдек, 22,7 километр электр тармоғи тортилиб, 4 та трансформатор пункти ўрнатилди.
Йўл инфратузилмаси. 8 та объектнинг 6 тасида асфальтлаштириш ишлари тўлиқ бажарилди. Жумладан, Шарқобод, Офтобру, Ҳушёр, Себзор, Ғазнов ва Чашма маҳаллаларида белгиланган йўллар асфальтланди. Зангат ва Қизилқиёқ маҳаллаларида ишлар давом этмоқда.
Ижтимоий соҳа объектлари. Янгиариқ маҳалласидаги 2-сонли мактабда 320 ўринли янги ўқув биноси, Мулгон маҳалласидаги 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 120 ўринли бино қурилиши давом этмоқда. Шунингдек, Сариканда оилавий шифокорлик пункти ва 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
