🐄 СЎХДА ЧОРВАЧИЛИК ВА СУТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
2026-11-02 10:10:00 / Янгиликлар

Сўх туманида «Бунёд» фермер хўжалиги томонидан 12 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа чорвачиликни кенгайтириш, сутни қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган.
Лойиҳа натижасида 50 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Айни пайтда фермер хўжалигида молхонани кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмат
