🌸 СЎХДА ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА НОМЗОДЛАР САРАЛАНДИ
2026-10-28 09:30:00 / Янгиликлар

Сўх туманининг Ҳушёр маҳалласидаги маданият уйида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралашнинг туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова иштирок этиб, иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритди.
Саралашда 17 нафар иқтидорли қиз фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, тиббиёт ва жамоатчилик фаолияти йўналишларида ўз истеъдоди ҳамда эришган ютуқларини намойиш этди.
Комиссия томонидан иштирокчиларнинг фаолияти ва ютуқлари баҳоланиб, энг муносиб номзодлар вилоят босқичига тавсия этилди.
Барча иштирокчиларга келгуси босқичларда омад ва муваффақият тилаймиз!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









