«ХАВФСИЗ ВА СОҒЛОМ ЮРТ»: СЎХДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-11-05 13:35:00 / Янгиликлар

Сўх туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга қаратилган профилактик тадбирлар изчил давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбири доирасида туман ИИБ Миграция ва персоналлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан манзилли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, туман ҳудудида вақтинча истиқомат қилаётган хорижий фуқароларнинг яшаш манзиллари ўрганилиб, уларнинг мамлакатимизда бўлиш, виза ва рўйхатдан ўтиш қоидаларига риоя этиши ҳамда тегишли ҳужжатлари белгиланган тартибда текширилмоқда.
Шунингдек, хорижий фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, жамоат тартибига риоя қилиш ва виза муддатларини ўз вақтида узайтириш тартиблари юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
Мазкур тадбирлар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ҳудудда осойишталикни таъминлашга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



