🔷 ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА - ИНСОН ТАҚДИРИ!
2026-10-28 09:45:00 / Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Кимдир уй-жой, яна кимдир коммунал хизматлар, ер ва кадастр ёки ободонлаштириш масаласида мурожаат қилди.
Қабул давомида ҳар бир фуқаро тингланиб, билдирилган масалалар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгиланди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинди.
✅ Асосий мақсад - ҳар бир мурожаат ортида турган муаммога қонуний ва амалий ечим топиш!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



