СУД ТИЗИМИДАГИ ЯНГИ БОСҚИЧ
2026-10-27 11:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиш, судларнинг мустақиллиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда.
2026-йил 14-август кунги ПФ-160-сонли Президент фармони билан қабул қилинган “Одил судлов – 2030” стратегияси Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиш, судларнинг мустақиллиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни муҳим босқичи бўлиб, инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил, адолатли ва замонавий суд тизимини шакллантиришга қаратилган.
Стратегияда 6 та устувор йўналиш белгиланган: “халқчил суд”, “адолат қўрғони”, “кафолатланган адолат”, “адолат посбонлари”, “рақамли одил судлов” ва “халқаро эътироф”.
Стратегияда 2027–2030-йилларда аҳоли сони, судларга келиб тушаётган ишлар ҳажми, судяларнинг иш юкламаси ва ҳудудий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда фуқаролик ишлари бўйича туман ва шаҳар судларини босқичма-босқич ташкил этиш назарда тутилган.
Бу норма, аввало, аҳолига суд хизматларини ҳудудий жиҳатдан яқинлаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли. Айниқса, чекка ҳудудларда яшовчи фуқаролар учун судга мурожаат қилиш билан боғлиқ вақт ва харажатларни камайтириш суд ҳимоясидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириши мумкин.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича суд назоратини кучайтириш, тергов судяларининг ваколатларини кенгайтириш, ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида “Претседентлар” реестрини жорий этиш ҳамда 2028-йилдан суд маъмурияти институтини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Барча ислоҳотларнинг асосий мақсади – фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиш, судга мурожаат қилишни янада қулайлаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишдир.
Расулжон Мўминжонов -
Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг девонхона мудири
