🌸 СЎХДА ЗАЪФАРОНЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН 5,5 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ЛОЙИҲА
2026-10-27 11:05:00 / Янгиликлар

Сўх туманида «СЎХ ШАФРАН» ишлаб чиқариш кооперативи томонидан заъфарон етиштириш ва қадоқлашни кенгайтиришга қаратилган 5,5 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида йилига 50–60 килограмм заъфарон маҳсулоти етиштириш, 150–200 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт тушумига эришиш ҳамда 100 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Айни пайтда заъфарон кўчатларини олиб келиш бўйича шартнома тузиш масалалари ўрганилмоқда.
📅 Лойиҳани ишга тушириш 2027 йил сентябрь ойига режалаштирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
