🇺🇿 ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ, УМИДИ ВА ИШОНЧИ БОР
2026-10-21 09:25:00 / Янгиликлар

Кимдир иш сўраб келади, кимдир оилавий муаммосига ечим излайди. Яна кимдир йиллар давомида ҳал бўлмаётган масаласига ижобий жавоб олиш умидида раҳбар қабулига ошиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг навбатдаги шахсий қабули ана шундай мурожаатлар, ҳаётий ташвишлар ва уларга ечим излаш руҳида ўтди.
Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.
✍️ Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









