РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-10-22 15:25:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Сўх туманининг Қизилқиёқ маҳалласида бетон электр таянч устунининг қулаши оқибатида фуқаро оғир тан жароҳати олгани юзасидан эълон қилинган хабар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Қизилқиёқ маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сонли қарори доирасида мавжуд электр тармоқларини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳудудда электр таянч устунининг қулаши билан боғлиқ ҳолат тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилмоқда.
Хусусан, ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари, электр таянч устунининг техник ҳолати ҳамда уни ўрнатиш билан боғлиқ ҳолатларга ойдинлик киритиш масалалари эътиборга олинган.
Ўрганиш ишлари натижалари ҳамда ваколатли органларнинг расмий маълумотлари асосида жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
