🇺🇿 ПҚ–258: СЎХДА ТАРАҚҚИЁТ ЯНГИ БОСҚИЧДА!
2026-10-19 10:20:00 / Янгиликлар

🏗 Кечагина режаларда бўлган бунёдкорлик ишлари бугун Сўх маҳаллаларида амалий натижасини кўрсатмоқда.
Президентимизнинг ПҚ–258-сонли қарори асосида туманда 108 та лойиҳа ва тадбир назарда тутилган.
💧 Маҳаллаларга ичимлик суви тармоқлари тортилмоқда.
🛣 Шарқобод ва Чашмада йўллар асфальтланди, Ҳушёр ва Себзорда 3 километрдан йўл янгиланди.
⚡️ Электр тармоқлари модернизация қилинмоқда.
🏫 Янги мактаб ва боғчалар, замонавий «Ёшлар маркази» қад ростламоқда.
🏥 Тиббиёт ва маданият муассасалари таъмирланмоқда.
📊 122,36 миллиард сўмлик ичимлик ва оқова сув лойиҳалари эса аҳоли учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган.
Албатта, олдинда ҳали бажарилиши лозим бўлган ишлар кўп. Аммо бугунги ўзгаришлар Сўх тараққиётининг амалий ифодасидир.
✅ Зеро, тараққиёт фақат рақамларда эмас, одамлар ҳаётидаги ижобий ўзгаришларда намоён бўлади!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
