🌳 ЖАВПАЯ МАССИВИДА ЎРИКЗОРЛАРНИ СУҒОРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2026-10-19 10:15:00 / Янгиликлар

💧 Сўх туманида боғдорчиликни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда замонавий суғориш технологияларини кенг жорий этиш борасида амалий ишлар давом этмоқда.
Хусусан, туманнинг Жавпая массивида қарийб 250 гектар майдонда барпо этилган ўрикзорларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумки, ушбу массивда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган. Бугунги кунда махсус мембраналар ва суғориш тармоқлари орқали боғ майдонларига сув етказиб берилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





