Сўх туманида «Умуммиллий диктант» лойиҳаси ташкил этилди
2026-10-19 10:15:00 / Янгиликлар

21 октябрь - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Сўх тумани ички ишлар органлари ходимлари иштирокида «Бирлашиб буюк тарих яратамиз!» шиори остида «Умуммиллий диктант» лойиҳаси ўтказилди.
Тадбир ходимларнинг давлат тилига бўлган ҳурматини янада ошириш, ёзма саводхонлигини мустаҳкамлаш ҳамда ўзбек тилининг жамиятдаги нуфузини юксалтиришга қаратилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








