🇺🇿 СЎХ ФАРЗАНДИ ЁШ СИЁСАТЧИЛАР МАРАФОНИДА ТАҚДИРЛАНДИ!
2026-10-17 14:10:00 / Янгиликлар

🏛 15–16 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида «Ғоя бер, фикр билдир, келажакни биргаликда ярат!» шиори остида Ёш сиёсатчилар марафони бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Ёшлар бандлиги, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, Сўх тумани фарзанди Раҳмонжон Кимсанбоев фаол иштирок этиб, тақдирланди.
✅ Марафон ёшларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилди.
Тадбир давомида ёш сиёсатчилар долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, истиқболли ғоя ва ташаббусларни илгари сурдилар.
🏅 Раҳмонжон Кимсанбоевнинг марафонда тақдирланиши нафақат унинг шахсий ютуғи, балки Сўх ёшлари учун ҳам қувонарли воқеадир.
Зеро, бугун Сўх фарзандлари ўз билим ва салоҳияти, фаоллиги ҳамда ташаббускорлиги билан республика миқёсидаги нуфузли тадбирларда муносиб иштирок этмоқда.
👏 Раҳмонжон Кимсанбоевни ушбу эътироф билан самимий табриклаймиз! Унга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, янги марралар ва халқимиз манфаатлари йўлидаги эзгу ишларида зафарлар тилаймиз!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



