🍋 СЎХДА ЛИМОНЧИЛИК - ДАРОМАДЛИ СОҲАЛАРДАН БИРИГА АЙЛАНМОҚДА
2026-10-17 09:25:00 / Янгиликлар

Сўх туманида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган ташаббуслар изчил давом этмоқда.
Хусусан, туманнинг Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ғайратжон Неъматовга қарашли иссиқхонада етиштирилган лимон ҳосилини йиғиб олиш ишлари олиб борилмоқда.
🍋 Иссиқхонада парваришланган лимон дарахтлари мўл ҳосил бериб, етиштирилган маҳсулотлар йиғиштирилмоқда.
Туманда лимончиликни ривожлантириш, иссиқхона хўжаликларини кенгайтириш ва маҳаллий маҳсулотлар етиштириш ҳажмини ошириш ҳудуд иқтисодиётининг истиқболли ўсиш нуқталаридан бири ҳисобланади.
✅ Сўхда лимончилик - янги имкониятлар, қўшимча даромад ва иқтисодий тараққиёт сари муҳим қадам!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





