🌷 СЎХДА ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2026-10-15 21:00:00 / Янгиликлар

15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Сўх туманидаги 25 та маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
🌸 Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда қишлоқ аёлларининг жамият тараққиёти, оила фаровонлиги ва ёш авлод тарбиясидаги беқиёс ўрни эътироф этилди.
Шунингдек, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
💐 Қишлоқ аёли - оила таянчи, маҳалла файзи ва жамият равнақининг муҳим кучидир!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





