🌸 СЎХДА ЗАЪФАРОН ГУЛЛАДИ: «ҚИЗИЛ ОЛТИН» ЕТИШТИРИШДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
2026-10-14 16:05:00 / Янгиликлар

Сўх туманининг Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Варган массивида етиштирилаётган қимматбаҳо заъфарон (шафран) ўсимлиги гуллади.
🌷 Заъфарон - дунёдаги энг қимматбаҳо зираворлардан бири бўлиб, қадимдан ўзининг шифобахш хусусиятлари билан ҳам қадрланиб келинади. Унинг таркибидаги биологик фаол моддаларнинг антиоксидант ва бошқа фойдали хусусиятлари илмий жиҳатдан ўрганилмоқда.
Туманда ушбу истиқболли тармоқни ривожлантириш, заъфарон етиштириш ва уни қайта ишлаш йўналишида тадбиркор Рашоджон Одилбоевнинг ташаббуси ва амалий саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга молик.
Бугун Варган массивида гулга бурканган заъфарон майдонлари нафақат кўзни қувонтиради, балки Сўх заминининг юксак аграр салоҳиятидан ҳам далолат беради.
🌱 Заъфарончиликни ривожлантириш - қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш ва туманнинг экспорт салоҳиятини оширишда муҳим йўналишлардан биридир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




