🏐 СОҒЛОМ ЁШЛАР - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК!
2026-10-13 22:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–207-сон Фармони ижроси доирасида Сўх тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 1-сонли политехникумда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ҳамда қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди.
Тадбирда ёшларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари тушунтирилиб, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти тарғиб қилинди.
🏐 Волейбол мусобақаси орқали қизларни спортга жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш ва зарарли одатлардан асрашга алоҳида эътибор қаратилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

