#Ҳафта_рақамларда
2026-10-10 18:25:00 / Янгиликлар

🏗 СЎХДА 53,8 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ЛОЙИҲАЛАР: БУНЁДКОРЛИК ВА ХАВФСИЗЛИК ЙЎЛИДА
Сўх туманида Президентнинг ПҚ–298 ва ПҚ–393-сон қарорлари ижроси доирасида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, ижтимоий объектларни янгилаш ҳамда табиий офатларнинг олдини олишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.
📌 ПҚ–298-сон қарор доирасида - 10 млрд сўм.
Себзор ва Мулгон маҳаллаларида электр тармоқларини янгилаш, ички ариқларни бетонлаштириш ва сув хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.
📌 ПҚ–393-сон қарор доирасида - 43,8 млрд сўм.
✅ Янги ихтисослаштирилган мактабда ободонлаштириш ва пардозлаш ишлари давом этмоқда.
✅ Марказий шифохона ҳудудида патологоанатомия биноси қурилиши якунланди.
✅ Ленбур, Девайрон, Сарибозорча ва Сариканда маҳаллаларида сел йўлларини таъмирлаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ишлар якунланди.
✅ Ҳушёр ҳудудидаги асосий сел йўлининг 300 метр қисми бетонлаштирилди.
Мазкур лойиҳалар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий инфратузилмани мустаҳкамлаш ва табиий офатлар хавфини камайтиришга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







