#Ҳафта_рақамларда
2026-10-10 18:00:00 / Янгиликлар

🏞 СЎХДА ТУРИЗМ ВА ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
Президентнинг ПҚ–49-сон қарори ижроси доирасида Сўх туманининг туризм салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 70,72 миллиард сўм маблағ кўзда тутилган.
🔹 Ровон ва Сарикандада соҳилбўйи дам олиш, соғломлаштириш ва туризм масканлари учун инфратузилма яратиш режалаштирилган.
🔹 Сойбозор ҳудудида Обиширсой қирғоқларини мустаҳкамлаш ва янги кўприк қуриш ишлари давом этмоқда.
🔹 Қайроқ массивида йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари якунланиб, ичимлик суви қудуғини қазиш ишлари олиб борилмоқда.
🔹 Ғазнов маҳалласида Ғазнавий кўчасида сел йўли устидан автомобиль кўприги қурилиши бошланган.
Шунингдек, Гулистон, Қизилқиёқ, Сўх, Ҳушёр ва Шарқобод маҳаллаларида ички ариқларни бетонлаштириш, пиёдалар йўлакларини қуриш, электр тармоқларини янгилаш ва йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.
✅ Мазкур лойиҳалар аҳоли учун қулай шароитлар яратиш билан бирга, туризм, савдо, хизмат кўрсатиш ва кичик бизнесни ривожлантиришга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







