СЎХ ТУМАНИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-10-09 17:50:00 / Янгиликлар

Сўх туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Туман ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан маҳаллалар ва савдо шохобчаларида аҳоли билан учрашувлар ташкил этилиб, мол-мулк хавфсизлиги, техник қўриқлаш, сигнализация ва видеокузатув тизимларидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Мазкур тадбирлар аҳоли осойишталигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


