Фарғона тажрибаси туманлар учун ҳам янги имкониятлар очади
2026-10-07 15:15:00 / Янгиликлар

2026 йил 5–6 октябрь кунлари Фарғона вилояти йирик халқаро мулоқот ва амалий ҳамкорлик марказига айланди. Илк бор вилоятда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудлари Кенгашининг III йиғилиши, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 27-йиғилиши ўтказилди.
Ҳудудлараро ҳамкорликнинг кенгайиши Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманлари учун ҳам янги имкониятларни шакллантиради.
Жумладан, Сўх тумани каби ўзига хос географик жойлашувга эга ҳудудлар учун мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш, туризм, рақамли хизматлар, кичик саноат ва тадбиркорлик йўналишларида ташқи шериклар билан ишлаш имкониятларини излаш муҳим аҳамият касб этади.
Бунинг учун ҳар бир ҳудуд ўзининг аниқ инвестиция таклифлари, тайёр лойиҳалари, экспортбоп маҳсулотлари ва туристик имкониятларини профессионал тарзда тақдим эта олиши зарур.
Чунки бугун халқаро ҳамкорликда имкониятнинг ўзи етарли эмас - имкониятни лойиҳага, лойиҳани эса иқтисодий натижага айлантириш қобилияти ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
