ФАРҒОНА - ЎЗБЕКИСТОН ВА РОССИЯ ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ АМАЛИЙ МАРКАЗИ
2026-10-07 10:20:00 / Янгиликлар

Ҳудудлар кенгашининг III йиғилиши: мулоқотдан аниқ лойиҳалар сари
2026 йил 5–6 октябрь кунлари Фарғона вилояти йирик халқаро мулоқот ва амалий ҳамкорлик марказига айланди. Илк бор вилоятда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудлари Кенгашининг III йиғилиши, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 27-йиғилиши ўтказилди.
Мазкур тадбирларнинг аҳамиятини фақат юқори даражадаги делегациялар ташрифи ёки ўтказилган учрашувлар сони билан баҳолаш тўлиқ тасаввур бермайди. Фарғонадаги мулоқотларнинг энг муҳим жиҳати — давлатлараро ҳамкорликни ҳудудлар, тармоқлар, олий таълим муассасалари ва хусусий бизнес ўртасидаги бевосита иқтисодий алоқаларга айлантириш механизми янада мустаҳкамланганида бўлди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
